Welcome to Official web site of Tashkent institute of finance   Click to listen highlighted text! Welcome to Official web site of Tashkent institute of finance Powered By GSpeech

A- A A+

Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таьлим муассасаларига кабул килиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-8-бандларига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ҳақидаги аризалар қабул қилиш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲЛАР

Ҳудудлар номи Масъул олий талим муассасасининг номи ОТМ ректори-Ишчи гуруҳ рахбари
1. Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоқ давлат университети Рейимов А.К.
2. Андижон вилояти Андижон давлат университети Юлдашев А.
3. Бухоро вилояти Бухоро мухандислик-технология институти Муҳамедханов У.
4. Жиззах вилояти Жиззах политехника институти Усмонқулов А.Қ.
5. Қашқадарё вилояти Қарши давлат университети Шоимқулов Б.А.
6. Навоий вилояти Навоий давлат кончилик институти Санакулов Қ.
7. Наманган вилояти Наманган давлат университети Иноятов У.И.
8. Самарқанд вилояти   Самарқанд давлат университети Халмуратов Р.И.
9. Сирдарё вилояти Гулистон давлат университети Ходжиев М.Т.
10. Сурхондарё вилояти Термиз давлат университети Тошқулов А.Х.
11. Фарғона вилояти Фарғона политехника институти Отақулов О.Х.
12. Хоразм вилояти Урганч давлат университети Абдуллаев Б.И.
13. Тошкент шахри ва Тошкент вилояти Тошкент давлат педагогика университети Шарипов Ш.С.

Ишчи гуруҳлар жорий йилнинг 15 июль кунидан 5 августига қадар, (талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир ҳудуддан иккинчи худудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёҳуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтган)лар учун - жорий йилнинг 20 декабридан 2019 йилнинг 20 январига қадар) ҳар куни 900 дан 1700 гача (якшанба - дам олиш куни; шанба - 900 дан 1500 гача) фаолият кўрсатади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 июндаги 563-сонли буйруғи.

 

2018-2019 ўқув йилида Тошкент молия институтида

“Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом” асосида талабалар ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш юзасидан тегишли мурожаатларни ўрганиб чиқиш бўйича

Ишчи гуруҳ таркиби 

Фамилияси, исми-шарифи Лавозими Ишчи гуруҳда
1. Н. Хайдаров Қабул комиссияси раиси, ректор Раис
2. И. Қўзиев Қабул комиссияси раиси ўринбосари, ўқув ишлари бўйича проректор Раис ўринбосари
3. Р. Саидов Қабул комиссияси масъул котиби, Кредит-иқтисод факультети декани аъзо
4. Ж. Каримқулов Қабул комиссияси масъул котибининг ҳужжатларни қабул қилиш бўйича биринчи ўринбосари, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор аъзо
5. К.Уразалиев Қабул комиссияси масъул котиб ўринбосари, молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор аъзо
6. Д.Рустамов Молия-иқтисод факультети декани аъзо
7. К.Каримова Ҳисоб ва аудит факультети декани аъзо
8. О.Астанакулов Молиявий менежмент факультети декани аъзо
9. Ғ. Сафаров Суғурта факультети декани аъзо
10. О.Комолов Бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари факультети декани аъзо
11. З.Йўлдошев Институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси аъзо
12. А.Норқулов Режа-молия бўлими бошлиғи аъзо
13. Л.Ҳайдарова Ходимлар бўлими бошлиғи аъзо

Асос: Тошкент молия институтининг 2018 йил 30 июндаги 457-сонли буйруғи

 

ЎҚИШНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ УЧУН ҚАБУЛ КОМИССИЯСИГА

ТОПШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

Ҳ У Ж Ж А Т Л А Р

  • институт ректори номига ариза;
  • ўқишга қабул қилинганлиги ва ўқишдан четлаштирилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмалар;
  • рейтинг дафтарчасидан кўчирма;
  • 3,5х4,5 см ўлчамли 2 та фотосурат;
  • паспорт шахсан тақдим этилади (паспорт ксерокопия нусхаси).

ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ УЧУН ҚАБУЛ КОМИССИЯСИГА

ТОПШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

Ҳ У Ж Ж А Т Л А Р

  • институт ректори номига ариза;
  • ўқишга қабул қилинганлиги ва курсдан курсга ўтганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирмалар;
  • рейтинг дафтарчасидан кўчирма;
  • 3,5х4,5 см ўлчамли 2 та фотосурат;
  • паспорт шахсан тақдим этилади (паспорт ксерокопия нусхаси).

 ЎҚИШГА ТИКЛАШ ВА КЎЧИРИШ,

БЎЙИЧА КОМИССИЯНИНГ

КУН ТАРТИБИ

Иш вақти:     900 - 1800

 Тушлик:        1300 - 1400

 (Якшанбадан ташқари )

                              

Э Ъ Л О Н

ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛГАНДАН КЕЙИН

5 ЙИЛДАН ОРТИҚ МУДДАТ ЎТГАНДА ТИКЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАР

Д И Қ Қ А Т И Г А

Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувдаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади (Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йил 393-сон қарорига 3-илова, Низом, 35-банди).

 

Э Ъ Л О Н

ЎҚИШИНИ КЎЧИРАЁТГАН ВА ҚАЙТА ТИКЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАР

Д И Қ Қ А Т И Г А

Талабаларнинг ўқишини қўчириш ёки қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонун хужжатларида белгиланган бошқа шартларини белгилайди (Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йил 393-сон қарорига 3-илова, Низом, 10-банди).

Қабул комиссияси

Тошкент молия институтининг

Ўқишни қайта тиклаш ва кўчириш бўйича Ишчи гуруҳи

2018 йил 15 июлдан 5 августга қадар (талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир худуддан иккинчи худудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиши муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганлар учун – 2018 йилнинг 20 декабридан 2019 йилнинг 20 январига қадар) ҳар куни соат 900 дан 1700 гача фаолият кўрсатади (якшанба дам олиш куни)

      

BOG`LANISH

Toshkent Moliya Instituti

  • Manzil: 100000 Toshkent shahri, A.Temur ko`chasi 60A
  • Telefon: (8 371) 234-53-34
  • Faks: (8 371) 234-11-48
  • Email: admin@tfi.uz
  • Ishonch telefoni: (8 371) 235-77-66
  • Jamoat transporti: 10,17,19,24,38,51,60,67,72,93,115,140
  • Ish tartibi: 09:00 dan 18:00 gacha

Hozir saytda

Hisoblagich

uz certified

Top
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…