Welcome to Official web site of Tashkent institute of finance   Click to listen highlighted text! Welcome to Official web site of Tashkent institute of finance Powered By GSpeech

A- A A+

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ҲАҚИДА

 

Тошкент молия институти 1991 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 97978ПФ-207-сонли фармонига кўра Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва Ҳисоб-иқтисод факультетлари негизида ташкил этилди. Институт ректори лавозимига иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Мурод Шарифхўжаев тайинланди.  

vahobov 

2005 йилда Мурод Шарифхўжаевнинг Олий Мажлис Сенатида ўз ваколатларини бошлаши муносабати билан ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келган иқтисод фанлари доктори, профессор Алишер Восиқович Ваҳобовга ректорлик вазифаси юклатилди.

 

2012 йилда профессор Алишер Васикович Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси azizovОлий ва ўрта махсус таълим  вазири этиб тайинланди. 2013 йилнинг январ ойидан бошлаб институтга иқтидорли олим-амалиётчи иқтисод фанлари номзоди, доцент Азизов Улуғбек Ўктамович ректор этиб тайинланди.

begalov

 

Улугбек Азизовнинг 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул лавозимига ўтиши муносабати билан институтга илгари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган иқтисод фанлари доктори, профессор Бегалов Баҳодир Абдусаломович ректор этиб тайинланди.

 

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан институт ректори haydarovвазифасида фаолият юритган Бегалов Баҳодир Абдусаломович Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси раиси лавозимига ишга ўтиши муносабати билан Тошкент молия институтига олий ўқув юрти бошқарув тизимининг барча босқичларида муваффақиятли ишлаган олим, иқтисод фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич ректор этиб тайинланди. 

 

 

Тошкент молия институтида 1991 йил сентябрь ойидан бошлаб 3 та кундузги - Молия-иқтисод, Кредит-иқтисод ва Ҳисоб-иқтисод, 2 та сиртқи - “Кредит-иқтисод” ва “Молия-ҳисоб иқтисод” факультетлари таркибида тегишли йўналишлар ҳамда 20 га яқин кафедралар ўз иш фаолиятини бошлади. 1993 йилдан бошлаб “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Суғурта иши”, “Қимматли қоғозлар ва биржа иши” йўналишлари бўйича ҳам кадрлар тайёрлашга киришилди. 1998-1999 ўқув йилидан бошлаб Тошкент молия институтида “Лойиҳаларни молиялаштириш” йўналиши бўйича “Инвсстицион лойиҳаларни молиялаштириш” кафедраси ташкил этилди.

     1999 йилдан эътиборан Касб таълими “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши бўйича ўқишга кабул қилиш йўлга қўйилди. 2004 йилга келиб, институтнинг Ҳисоб-иқтисод ва Кредит-иқтисод факультетлари негизида Бошқарув факультети барпо этилди. Бошқарув факультети “Касб таълими”, “Статистика” ва “Менежмент" йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлай бошлади.

Институт ректорининг 2005 йил 27 августдаги 137-сонли буйруғига асосан Молия-иқтисод факультетида тайёрланаётган “Солиқлар ва солиққа тортиш ” ва “Суғурта иши” таълим йўналишлари негизида Солиқ ва суғурта иши факультети ташкил килинди. 2011-2012 ўкув йилидан эътиборан факультетнинг номи Суғурта факультети, деб ўзгартирилди.

2007 йил 19 октябрда “Молия” кафедраси негизида институт ректорининг 153-сонли буйруғи билан “Ғазначилик иши” кафедрасига асос солинди. 2007 йил “Банк иши кафедраси негизида “Банк ҳисоби ва аудит кафедраси ташкил топди ва ўз фаолиятини бошлади. 2005 йилда “Макро ва Микроиқтисодиёт” кафедраси “Бизнес ва иқтисодиёт” кафедраси, деб номланди ва мутахассис тайёрлайдиган кафедралар сафига киритилди. 2007 йил 5 ноябрда “Молия инжиниринги” ва “Бозордаги фаолият ва операциялар”, “Инвестицияларни молиялаштириш” йўналишлари негизида Лойиҳаларни молиялаштириш факультети ташкил топди.

2007 йил 30 ноябрда иккита янги таълим йўналиши - “Молия инжиниринги” ва “Бозордаги фаолият ва операциялар” очилганлиги муносабати билан “Молия инжиниринги ва бозорлар” кафедраси очилди ва 2010 йилдан “Молия бозори ва қимматли қоғозлар”, деб номланди.

2009 йил 30 майда “Умумиқтисодий назария ва иқтисодий педагогика” кафедраси “Иқтисодиёт назарияси” ва “Педагогика ва психология” кафедраларига ажратилди. Институт ректорининг 2010 йил 10 февралдаги 44-сонли буйруғига асосан институтнинг “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси негизида “Бюджет ҳисоби” кафедраси ташкил этилди. 2009 йилда Умумиқтисод факультетининг номи давр талабига мос равишда Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети, деб ўзгартирилди. 2009 йил сентябрь ойидан факультет номи Бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари факультети, деб номланди. 2017 йил июнь ойида “Фалсафа ва Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” ва “Ўзбекистон тарихи” кафедралари бирлаштирилиб, кафедранинг расмий номи “Ижтимоий фанлар”, деб номланди.              

1999 ўқув йилидан бошлаб эса институтда жаҳоннинг етакчи университетлари тажрибалари асосида магистратура ташкил этилди.

Институтда ҳозирги пайтда республикада хизмат кўрсатган кўплаб олимлар меҳнат қилиб келмоқда. Улар жумласига 3 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, 2 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ маорифи ходими, 2 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи, 1 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор киради.

1999 йилга келиб институтда Ахборот ва техника таъминоти бўлими ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси мавжуд техника воситаларига техник хизмат қилиш, уни ягона коорпоратив тармоққа жамлаш ва институт компьютер тармоғини ривожлантиришга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисининг ахборот-кутубхона таъминотини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381 сонли қарорига биноан Тошкент молия институти ахборот-ресурс марказида замонавий ахборот технологиялари жорий этилди. Бугунги кунда АРМ фондида жами 650 мингдан ортиқ илмий адабиёт ва бошқа турдаги ёрдамчи адабиётлар мавжуд.

Мутахассис кадрлар тайёрлаш моделини ҳаётга татбиқ қилиш, уларни замон талаблари ва жаҳон андозаларига мос бўлиши учун институтнинг 6 та факультети тасарруфидаги 24 та кафедрада 453 нафар профессор-ўкитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улардан 40 нафари фан доктори ва профессорлар, 132 нафари фан номзоди ва доцент.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1995 йил 18 декабрдаги 277-сонли буйруғига биноан Тошкент молия институтига таянч олий ўқув юрти ваколати берилди ва унга 6 та олий ўқув юртлари (АндМИИ, ҚҚДУ, ҚарДУ, НамМИИ, ТермДУ, ФарПИ) бириктирилган.

Халқаро ҳамкорлик борасида институт Аберсвифт университети (Англия), Вусонг Халқаро Солбриж университети (Жанубий Корея), Ҳиндистон молия институти (Ҳиндистон), Ҳанкук Хорижий Тиллар университети (Жанубий Корея), Ёджу технология институти (Жанубий Корея), Синцзян университети (Хитой), Кембридж минтақавий мактаби (Буюк Британия), Сандерланд университети (Буюк Британия), Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети (Россия Фе- дерацияси), Байнери унивсрситети (Малайзия), Латвия университети (Латвия), Миколас Ромерис университетлари (Литва) билан алоқалар ўрнатган. 2008 йилда Тошкент молия институти Европа миллий қўмитаси томонидан “Еurореаn quality” (Европа сифат белгиси) белгиси билан тақдирланган.                   

                                                     abcvm

 Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги АI № 058 лицензиясига мувофиқ "IQТISОD-МОLIYА" нашриёти ўз фаолиятини бошлади. 2008 йилдан бошлаб, “Молия” илмий-иқтисодий журнали таъсис этилди ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси (ОАК) Президиумининг қарорига кўра у докторлик илмий ишланмаларини чоп этиш белгиланган илмий журналлар рўйхатига киритилди. ”Молия‘‘ журнали дастлаб, бир йилда тўрт маротаба. 2011 йилдан бошлаб эса йилда олти маротаба нашр этилмоқда.      

Институт Низоми ва таркибий тузилишига асосан институт касаба уюшмаси кўмитаси 1991 йилда ташкил этилган. Касаба уюшмасининг бош мақсади - касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир. Ҳозирги кунда институт касаба уюшмаси аъзоларининг умумий сони 5244 нафар бўлиб, улардан 453 нафари профессор-ўкитувчи ва 405 нафари ишчи-ходим ва 4386 нафар талабалар ҳисобланади.

1991-2006 йиллар мобайнида С.Х. Аблятифов, М. Эркабоев ва И.А. Наврузовлар касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида муайян ишларни амалга ошириб келдилар. 2007 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ маорифи ходими, профессор 3. Юлдашев касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

BOG`LANISH

Toshkent Moliya Instituti

  • Manzil: 100000 Toshkent shahri, A.Temur ko`chasi 60A
  • Telefon: (8 371) 234-53-34
  • Faks: (8 371) 234-11-48
  • Email: admin@tfi.uz
  • Ishonch telefoni: (8 371) 235-77-66
  • Jamoat transporti: 10,17,19,24,38,51,60,67,72,93,115,140
  • Ish tartibi: 09:00 dan 18:00 gacha

Hozir saytda

Hisoblagich

uz certified

Top
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…