Австрия ва Грузия университетлари билан халқаро ҳамкорлик
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Юқори Австрия Амалий фанлар университети президенти Проф. Гералд Реисингер ва Грузиянинг Кавказ университети президенти Проф. Какҳа Шенгелиа икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди.
Учрашув давомида олий таълим муассасалари ҳамкорлигида талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий-тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма тадқиқотлар ташкил этиш ва халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида академик ҳамкорликни ўрнатиш бўйича Меморандум имзолашга, шунингдек, келгусидаги амалга ошириладиган вазифалар бўйича йўл харитаси тузиш келишиб олинди.