Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултетида “ОТА-ОНАЛАР КУНИ”

Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултетида “ОТА-ОНАЛАР КУНИ”

 Тошкент молия институтининг Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултетида “ОТА-ОНАЛАР КУНИ” тадбири ташкил этилди. Тадбирда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор и.ф.н., доц. Ж.Каримқулов, факултет декани и.ф.н., доц. У.Ортиқов, институт мураббийлар кенгаши раиси У.Ражабов, институт профессор ўқитувчилари, факултетнинг академгуруҳ мураббийлари ҳамда факултет талабаларининг ота-оналари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

 

 “ОТА-ОНАЛАР КУНИ” тадбирини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад шуки, ташриф буюрган меҳмон ота-оналарга институтда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳозирги кунда институт фаолиятида эришилган ютуқлар ва вазифалар ҳақида ҳамда дарс машғулотлари ва талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш, шунингдек, ота-оналар ва институт ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.

 

 Тадбир давомида факултетнинг фаол талаба ёшлари томонидан Ота-онага меҳр-оқибат кўрсатишни тарғиб этувчи саҳна кўриниши намойиш этилди.

 

 Тадбир сўнгида юксак маънавий фазилатлари, ташкилотчилиги, ўқув фанларни ўзлаштиришдаги маъсулиятли ёндашуви ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги учун бир қатор талаба-ёшларнинг ота-оналари институт ректорининг ташаккурномалари билан тақдирландилар. Тадбир юқори савия ва маънавий руҳда ўтказилди.

 

17:11 / 2019-10-22
Success helper
Success warning