Тошкент молия институти педагоги дунёнинг топ-100лик университетида маъруза олиб борди

Тошкент молия институти педагоги дунёнинг топ-100лик университетида маъруза олиб борди

Бугунги кунда Тошкент молия институтида профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш, замонавий таълим жараёнларини ривожлантириш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ишлар натижаси ўлароқ, кўпгина педагог ходимлар хорижда илмий салоҳиятини ошириш, халқаро таълим жараёнлари билан бевосита танишиш, таълим стандартларини тадқиқ этиш имкониятига эга бўлишмоқда.



Хусусан, жорий йилнинг 4 июлидан 1 августига қадар институтнинг «Статистика ва эконометрика» кафедраси мудири, PhD Б.Утанов дунё рейтингида 50  ҳамда Германия Федератив республикасида 1-ўринда турувчи Мюнхен Технология Университетида илмий стажировка ўтади. 



Стажировка давомида мазкур Университетда «Қишлоқ хўжалигида маҳсулоти ишлаб чиқаришини эконометрик моделлаштириш» мавзусида маъруза олиб борди.

21:22 / 2022-08-01
Success helper
Success warning