Очиқ дарс

Очиқ дарс

Иқтисоёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси Н.Хасанхонова томонидан 2019 йил 4 март куни “Ғазначилик ва давлат жамғармалари” факултети 1-курс БПИ-60, ББИ-60 гуруҳларида (403 ўқув хонаси) 2018 йил 4 сентябрда Тошкент молия институти ректори томонидан тасдиқланган институт профессор-ўқитувчилари томонидан 2018/2019 ўқув йили 1-ярим йиллигида ўтказиладиган очиқ дарслар жадвалига мувофиқ “Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий ҳисоблар тизими” мавзусида очиқ дарс машғулоти ташкил этилди.

Дарс машғулоти тақдимот асосида, муаммоли ва эркин мулоқот тарзида олиб борилди. Дарс якунида талабалар томонидан мавзу ўзлаштирилганлиги саволлар орқали аниқланди ва уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Очиқ дарсда “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мудири Х.Асатуллаев, кафедра педагог–ходимлари Э.Акромов, С.Абдулхалилова ва У.Зайнутдиновалар иштирок этдилар.

 

15:22 / 2020-10-08
Success helper
Success warning