Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси ва жойлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари билан Институт талабалари учрашуви ташкил этилди

Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси ва жойлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари билан Институт талабалари учрашуви ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириққа мувофиқ, Тошкент молия институтида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни қўшимча иш билан таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

 

 

Институт томонидан мазкур чора-тадбирлар асосида март, апрел ойлари давомида талабалар билан иш берувчи корхона ва ташкилот вакиллари учрашувлари ташкил этилди.

 

 

Ўтказилган тадбирлар давоми сифатида жорий йилнинг 17-18 май кунлари Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри барча туманлари “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказ” лари раҳбар ходимлари ва институт талабалари учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувда ишга кириш истагини билдирган талабаларга корхона ва ташкилотлардаги молия-иқтисод йўналишлари бўйича 3500 яқин бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбирнинг биринчи куни 200 нафар талабага Тошкент шаҳри туманлари “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказ” лари томонидан ишга юборилганлик тўғрисида йўлланмалар берилиб, ишга жойлашишига амалий ёрдам кўрсатилди.

 

 

19:36 / 2022-05-17
Success helper
Success warning