Ёрқин Абдуллаев таваллудининг 80 йиллиги
Тошкент молия институтида 18 март куни «Иқтисодиёт, бошқарув, солиқлар ва суғурта» кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, олий таълим аълочиси Ёрқин Абдуллаев таваллудининг 80 йиллик юбилейи ва илмий педагогик фаолиятининг 60 йиллигига бағишланган «Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида статистика тизимини янада такомиллаштириш» номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияни институт ректори, проф. Т.Тешабаев очиб берди. Шундан сўнг, сўз Республика Нуронийлар жамғармаси раиси муовини Ш. Убайдуллаевга берилди ва улар томонидан Ёрқин Абдуллаевга «Биринчи даражали Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони тақдим этилди.
Сизни, 80 ёшга тўлишингиз муносабати билан, жамоамиз номидан муборакбод этамиз! Келгуси ишларингизда ҳамда ёш авлодни келажагимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашдек улкан салаҳиятли ишингизда омад ёр бўлишида муваффаққиятлар тилаб қоламиз!