Абитуриентга эслатма
Абитуриентга эслатма

ТМИ СИРТҚИ БЎЛИМИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН АБИТУРИEНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

 

2018 йил 14 август куни 14:00 дан Тошкент молия институтининг сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентларга тест синовлари ўтказиладиган биноларда ДТМ рухсатномаси тарқатилади.

 

ДТМ рухсатномасини тарқатиш 2018 йил 15 ва 16 август кунлари ҳам давом этади. ДТМ рухсатномасини олиш, тест синовлари қачон, қайси вақтда ва қайси бинода ўтказилиши масаласида, биринчи галда, институт қабул комиссиясига шахсан пасспорт ва тилхат билан келиш талаб этилади.

 

Кириш тест синовлари 2018 йил 17 август куни 1 ва 2 сменада ўтказилади.

 

Тошкент молия институти қабул комиссияси

 

 

2017/2018-ўқув йилида ишлатиладиган жавоблар варақаси намунаси (Янги)

2015-йилгача амалда бўлган жавоблар варақаси намунаси

  ДИҚҚАТ: Давлат тест маркази томонидан янги шаклдаги Жавоблар варақаси жорий қилинди. Янги шаклдаги жавоблар варақасида барча фанлар блоки 108 тадан иборат рақамга бирлаштирилди.

  Абитуриентлар ҳақидаги барча маълумотлар битта махсус кодга боғланди. Жавоблар варағини тўлдиришда махсус кодни Титул варақасидан тўғри кўчириб ёзишга алоҳида эътибор беринг. Талим муассасаси коди ва танлов коди махсус кодга боғланган.

 

  Махсус кодни нотўғри кўчириб ёзиш тест натижалари бўйича натижа чиқмаслигига асос бўлади.

 

  Махсус кодни тўғри тўлдирмаган абитуриентлардан тест натижалари бўйича эътирозлар қабул қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси таълим

муассасаларида тест ўтказиш

тартиби тўғрисидаги Низом қоидалари

Success helper
Success warning