ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атамалар комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунча ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилиш;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонун ҳужжатларига жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.

3. Қуйидагилар:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 29 январь,

40-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 40-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг

ТАРКИБИ

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси

2.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси — Спичрайтери, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Ш.С. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор, Комиссия раиси ўринбосари

4.

А.А. Жўрабоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув асосида)

5.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

6.

М.М. Қаршибоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири (келишув асосида)

7.

А.Э. Раҳимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти (келишув асосида)

8.

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири

9.

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

10.

А.Қ. Шодмонов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

11.

Ш.А. Аюпов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

12.

М.М. Ходжиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

13.

А.Х. Тошқулов

Термиз давлат университети ректори, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

14.

А.Зиё Ҳамид ўғли

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

15.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

16.

И.М. Мирзаалиев

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)

17.

Х.Н. Досмухамедов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, филология фанлари доктори, ёзувчи (келишув асосида)

18.

Ш.Т. Ризаев

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди

19.

Б.А. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор

20.

Н.М. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор

21.

Б.А. Сулаймонов

Тошкент давлат аграр университети ректори, биология фанлари доктори, академик

22.

Т. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори, академик

23.

К.Ш. Тожибоев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик

24.

Ш.А. Эгамбердиев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик

25.

А.С. Тураев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биорганик кимё институти директори ўринбосари, кимё фанлари доктори, академик

26.

А. Аъзамов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти бўлим бошлиғи, физика-математика фанлари доктори, академик

27.

Л.Н. Туйчиев

Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор

28.

А.Р. Марахимов

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори, техника фанлари доктори, профессор

29.

Ш.С. Шарипов

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор

30.

С.М. Туробжонов

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори, техника фанлари доктори, профессор

31.

Г.Ш. Рихсиева

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, филология фанлари номзоди, доцент

32.

И.Ж. Юлдашев

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор

33.

Ҳ.Б. Ашуров

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори

34.

Б.С. Закиров

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори

35.

А. Мелибоев

«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири

36.

И.У. Ғафуров

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон

37.

М. Ахмедов

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

38.

Э.Н. Аъзамов

«Тафаккур» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

39.

Б.Н. Каримов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор

40.

Н.А. Тўхлиев

Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори

41.

Б.Р. Менглиев

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори

42.

Ш.Н. Кўчимов

Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори

43.

И.А. Султонов

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи

44.

А.П. Мадвалиев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари номзоди

45.

И.М. Азимов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети декани, филология фанлари номзоди, доцент

46.

Р.И. Исаев

Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари номзоди

47.

Б.Б. Акбаралиев

Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди

48.

С.П. Авезов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи

49.

А.К. Киргизбаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, тарих фанлари доктори, профессор, Комиссия котиби

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 40-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) томонидан мувофиқлаштирилади.

3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари

4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунча ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилиш;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонун ҳужжатларига жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.

3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли соҳада қўлланадиган атамалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш учун Комиссия мажлисларига масъул вазирликлар ва идоралардан вакиллар, олимлар ва мутахассисларни таклиф этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг матнлари ва уларга илова қилинадиган материалларни Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидан олиш;

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларга сўровлар юбориш.

Комиссия ушбу Низом, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6. Комиссия:

«Давлат тили ҳақида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлашга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилишига доир талабларга риоя этишга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида эскирган, кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланишига йўл қўймаслик чораларини кўришга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлашга мажбурдир.

Комиссиянинг зиммасида ушбу Низом, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил қилиш

7. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

8. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда унинг ишларини ташкил этади;

Комиссиянинг мажлисларини олиб боради, унинг мажлислар баёнини, иш режаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

қабул қилинган қарорларнинг ижроси устидан умумий назоратни амалга оширади.

9. Комиссия раиси Комиссияга юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки тегишли даражада бажармаганлик учун шахсан жавобгардир.

10. Комиссия мажлислари унинг иш режасига мувофиқ мунтазам ўтказиб борилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзолари умумий сонининг 50 фоизидан ортиғи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.

Комиссия раисининг қарорига мувофиқ йиғилишда атамашунослик, филология ва кўриб чиқилаётган муайян соҳадаги малакали мутахассислар овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.

11. Комиссия котиби Комиссия иш режасини ишлаб чиқишни таъминлайди ҳамда унинг мажлислари баённомаларини юритади.

12. Комиссиянинг қарорлари баённома шаклида расмийлаштирилади. Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

13. Комиссия ўзига тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, қоида тариқасида, беш иш куни ичида кўриб чиқиши ва Комиссия мажлисини ўтказиши керак. Мазкур муддат, зарурат туғилганда, Департамент билан келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин.

14. Комиссия ўз муҳокамасидан ўтган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларида қўлланган атамалар бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган барча масалалар юзасидан масъулдир.

5-боб. Якунловчи қоидалар

15. Комиссия аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантирилиши мумкин.

16. Комиссия фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тугатилади.

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2020 й., 09/20/40/0092-сон)

Success helper
Success warning