«Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

«Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди


Кеча, 7 апрель куни «Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси томонидан «Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 
 

Тадбирда Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
 

Эл ардоғидаги актёр Т. Мўминов Соҳибқирон бобомиз сиймосига тўхталар экан, Амир Темур бетакрор давлат бошқаруви доно ва оқил сиёсати маҳсули «Темур тузуклар»ни авлодларга мерос қолдиргани, ўзбек миллий анъана ва қадриятларини тиклаган маданият ва маърифат ҳомийси, кучли сиёсатчи сифатида жаҳоннинг етук саркардалари қаторида эканлигини эътироф этиб ўтди.

20:33 / 2023-04-08
Success helper
Success warning