Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан Тошкент молия институти ректорининг байрам табриги

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан Тошкент молия институти ректорининг байрам табриги

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!

 

Муҳтарам устозлар, ишчи-ходимлар!

 

Азиз талаба-ёшлар!

 

Мана шундай шукуҳли-қувончли кунларда институтимизда фаолият юритаётган муҳтарам устозларни ва ходимларни, эртамиз ишончи бўлган азиз талабаларни жонажон Ватанимиз - Ўзбекистонимизнинг Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан ўзим ва институт раҳбарияти номидан самимий қутлайман.

 

Ўтган ўттиз бир йил мобайнида мамлакатимизда ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан катта марраларга эришилди. Айниқса, сўнгги йилларда ватанимизда бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари, янги ислоҳотлар ва юқори марралар - Янги Ўзбекистон эртасининг нурафшонлиги муждасидир. Шунингдек, сўнгги йилларда олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори интеллектуал салоҳиятли кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан тубдан янги босқичга кўтарилди.

 

Эътироф этиш жоизки, кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига тўла мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича юқори натижаларга эришилди, жумладан, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш борасида сезиларли ишлар қилинди. Албатта, республика иқтисодиётининг жадал ривожланишига мазкур соҳада етишиб чиқаётган кадрлар масаласи билан бевосита боғлик эканлиги таъкидлаш лозим.

 

Тошкент молия институти эса Мамлакатимиздаги иқтисодиётнинг молия сохасига мутахассис кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Институтда таълим жараёни бугунги замонавий таълим стандартларига мос ҳолда ташкил этилган бўлиб, илмий салоҳиятини янада ошириш борасида катта ҳажмли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур амалий ҳаракатлар натижаси ўлароқ, олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтингларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. 

 

Таъкидлаш керакки, институтимиз маҳаллий ва хорижий эътироф этилган рейтингларда ўрнини янада кўтариш ҳамда бугунги меҳнат бозорига рақобатбардош, билимли, тажрибали ва креатив кадрларни тайёрлаш айни вақтдаги олдига қўйган энг улкан ва асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. Ишонаманки, Тошкент молия институти ютуқлар билан бундан буён ҳам мамлакатимиз молия-банк тизимида илм-фан, таълимнинг инновацион инфратузилмасини ривожлантиришда янги вазифаларни ҳал этишга қаратилган саъй ҳаракатларини давом эттиради. 

 

Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли талаба-ёшлар!

 

Яна бир бор Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан сиз азизларни ва сиз орқали оила аъзоларингизни чин қалбимдан самимий табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

 

Барчангизга мана шу энг улуғ, энг муқаддас байрам муборак бўлсин!

 

Тўлқин ТEШАБОЕВ,

 

Тошкент молия институти ректори,

иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

20:00 / 2022-08-31
Success helper
Success warning