Банк иши факультетида Хотин-қизлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Банк иши факультетида Хотин-қизлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент молия институти Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши фаоллари томонидан Банк иши факультети талаба-қизлари ўртасида «Одобимиз — зийнатимиз» мавзусида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда институт Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Б.Нурмухаммедова, Магистратура бўлими  Хотин-қизлар қўмитаси раиси  З.Сагдуллаева, Институт психологи У.Абдулазизова, институти шифокори У.Салиева, факультет Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Худойберганова,  факультет тютори Н.Эгамбердиева, «Банк иши» кафедраси ўқитувчиси ПҳД Д.Муродова ва факультет талаба қизлар иштирок этдилар.





Учрашувда сўз олган кенгаш фаоллари мамлакатимизда ёшларга, хотин-қизларга берилаётган улкан имкониятлар, институт талаблари учун яратилган шарт-шароитлар, институт ички меҳнат интизоми, тартиб қоидаларига ва одоб ахлоқ этикасига риоя қилиш, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни қадрлаш, кийиниш ва муомала маданияти, тозаликка эътибор қаратиш тўғрисида фикр билдиришди. Ўқув хоналари, заллар, жиҳозлар, компьютер техникалари ва маиший хоналардан тўғри фойдаланиш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилди.





Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.


 

01:36 / 2021-11-17
Success helper
Success warning