БИЗНИНГ ФАХРИМИЗСИЗ АЗИЗ ЧЕМПИОНЛАРИМИЗ!

БИЗНИНГ ФАХРИМИЗСИЗ АЗИЗ ЧЕМПИОНЛАРИМИЗ!

     Мудофаа Вазирлиги спорт маркази ҳамда Ўзбекистон Армрестлинг федерацияси ҳамкорлигида 2021 йилнинг 29-30 январь кунлари Армрестлинг бўйича республика очиқ чемпионати ўтказилди.

     Ушбу мусобақада Тошкент молия институти терма жамоаси Каримов Фахриддин Хуррамович (жамоа мураббийи) ва Мухаметов Ахмад Мухаметович (ҳакам) бошчилигида муносиб иштирок этдилар.

     Чемпионат якунига кўра “Молия” факултети 1-босқич ММТ-80 гуруҳ талабаси Элдарбек Бекмуратов 80 кг. вазн тоифасида чап қўлда 3-ўринни, ўнг қўлда эса 2-ўринни, шу факултетнинг 1-босқич ММТ-81 гуруҳ талабаси Нодир Тошпулатов 75 кг. вазн тоифасида чап қўлда 1-ўринни, “Солиқлар ва суғурта” иши факултети 1-босқич СС-34 гуруҳ талабаси Шохрухжон Ҳамиддуллаев +80 кг. вазн тоифасида ўнг қўлда 1-ўринни, чап қўлда 2-ўринни, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факултети 1-босқич ҲБА-80 гуруҳ талабаси Отабек Салимов +85 кг. вазн тоифасида чап қўлда 3-ўринни, “Банк иши” факултети 2-босқич БИ-50 гуруҳ талабаси Баҳром Яхшибоев 55 кг. вазн тоифасида ўнг қўлда 1-ўринни қўлга киритиб институтимиз шанини муваффақиятлар билан ҳимоя қилдилар.

    Институтимиз ректори Тешабаев Тўлқин Закирович чемпионларни самимий муборакбод этдилар, келгусидаги ўқиш ва ишларига зафарлар тиладилар. Мана шундай фарзандларни маънан ва жисмонан соғлом, олийжаноб, иродаси мустаҳкам ва фидойи қилиб тарбиялаган азиз ота-оналар ҳақларига дуолар қилдилар ва миннатдорчилик билдирдилар.

 

12:09 / 2021-02-02
Success helper
Success warning