“Хорижий тил билимдони” танлови натижалари

“Хорижий тил билимдони” танлови натижалари

   Хорижий тиллар кафедраси томонидан институт факультетларининг 1 курсда таҳсил олаётган халқаро (IELTS,TOEFL, CEFR) сертификатларга эга талабалар ўртасида “Хорижий тил билимдони” танлови ўтказилди.

 

  Танлов натижаларига кўра Иқтисодиёт факультети I-81 гуруҳ талабаси Абдухалилова Ойшабону фахрли биринчи ўринни ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида, яъни 980000 сўм пул мукофотини; Молия факультети ММТ-85 гуруҳ талабаси Турсунова Ҳилолабону иккинчи ўринни ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, яъни 735000 сўм пул мукофотини; Банк иши факультети БИА 30 гуруҳ талабаси Хамрохўжаева Ситорабону учинчи ўринни ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 490000 сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.

 

  Шунингдек, Молия факультети ММТ-30 гуруҳ талабаси Суюнбоев Дониёржон “Энг равон нотиқ”, Молия факультети ММТ-83 гуруҳ талабаси Отамуродова Зарнигор “Энг яхши иншо”,  Банк иши факультети БИА 80 гуруҳ талабаси Эргашева Сайёра “Энг яхши нутқ”, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети БНҒ-30 гуруҳ талабаси Ходжарахмонова Назира “Энг таъсирчан нутқ”, Иқтисодиёт факультети ИМ-80 гуруҳ талабаси Каримов Абдулазиз “Энг ижодкор билимдон”, Иқтисодиёт факультети ИМ-81 гуруҳ талабаси Анорбоева Дурдона “Энг яхши ғояли иншо”, Молия факультети ММТ-81 гуруҳ талабаси Ахмeдова Шохистахон “Энг ишончли фикр” номинациялари бўйича ғолиб деб эълон қилинди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

 

16:47 / 2021-03-31
Success helper
Success warning