Талабалик муборак оқила қизлар!

Талабалик муборак оқила қизлар!

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида хотин-қизлар учун ажратилган алоҳида 4 фоизли қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида Тошкент молия институтининг “Молия ва молиявий технологиялар” таълим йўналишига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган Ахмедова Шохистахон Аслиддин қизига Тошкент молия институти ректори в.в.б. Меҳмонов Султонали Умаралиевичнинг табрикномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шу каби имтиёз асосида талаба бўлган қизлар:

Бухоро вилоятидан Абдуҳалимова Зебинисо Шукрулло қизи;

Қорақалпоғистон Республикасидан Бахиева Айсулув Даулетяровна ҳамда Алиева Перизат Тазабай қизи;

Хоразм вилоятидан Рахимбоева Суғдиёна Рахимбойевнани

Тошкент молия институти жамоаси номидан талабалик бахтига эришганликлари билан табриклаймиз ва келгусидаги ишларига улкан муваффаққиятлар тилаймиз!

 

15:51 / 2020-10-14
Success helper
Success warning