Аждодларимиз мактаби-маънавиятимиз гавҳари.

Аждодларимиз мактаби-маънавиятимиз гавҳари.

     12 февраль куни “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси томонидан буюк аждодларимиз-Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур таваллудига бағишлаб институтда таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида “Аждодларимиз мактаби-маънавиятимиз гавҳари” мавзусидаги адабий-марифий анжуман бўлиб ўтди.

 

     Унда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов, Гулистон журнали бош мухаррири Маматқул Ҳазратқулов ва “Банк иши” факултети талабалари иштирок этдилар.

 

     Тадбирда сўзга чиққанлар “Одами эрсанг демагил одамий, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами”, деган сатрлари асносида дунёда инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаган А.Навоий ҳамда 12 ёшидан бошлаб Темурийлар давлатини сақлаб қолиш учун ўзини ўтга ҳам, чўққа ҳам урган, ҳеч қандай душмандан ҳам, синовдан ҳам қўрқмаган, қирқ олти йиллик умри давомида бир зум ҳаловат билмасдан яшаган З.М.Бобур ҳақида анжуман иштирокчиларга жўшқин иштиёқ билан айтиб бердилар.

 

 

16:38 / 2020-02-25
Success helper
Success warning