ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУН МУҲОКАМАСИ

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУН МУҲОКАМАСИ

   2021 йил 1 март куни Тошкент молия институти “Аудит” кафедраси томонидан янги таҳрирдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги (ЎРҚ-677-сон) Қонуни қабул қилиниши муносабати билан “Аудиторлик фаолиятини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилди.

 

   Семинарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти” бўлим бошлиғи ўринбосари О.Баракайев, "Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси" Кенгаш раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор М.Тулаходжайева, "Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси" Кенгаш раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Каримов, "PricewaterhouseCoopers" аудиторлик ташкилоти аудитори Н.Хўжабековлар томонидан халқаро стандартлар асосида, аудиторлик фаолиятини янада самарали ташкил етиш мақсадида ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги қонун муҳокама қилинди.

 

14:42 / 2021-03-02
Success helper
Success warning