Кафедра филиалларининг ҳамкорлиги кенгаймоқда

Кафедра филиалларининг ҳамкорлиги кенгаймоқда

Банк иши кафедраси мамлакатимизнинг йирик тижорат банклари ҳисобланган АТ «Алоқабанк», АЖ «Халқ банки», АТИБ «Ипак йўли», ЧИКБ «Ҳамкорбанк», АЖ «Асакабанк», АТ «Агробанк» ва бошқа молиявий муассасаларда талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг амалий билим ва кўникмаларини оширишда қатор ишларни амалга оширди.

Ушбу ишларни 2022 йилда янада кенгайтириш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари А.Рахматов, Б.Мақсудов ва Б. Жияновлар жорий йил 23 декабрь куни хусусий АТ «Универсалбанк»да ташкил этилган Банк иши кафедрасининг филиалига ташриф буюрдилар.

Мазкур ташриф Банк иши факультетининг 3-босқич талабалари ҳамроҳлигида амалга оширилиб, талабалар банкда кредит ва аудит операциялари ҳамда ҳисоб-китобларни ўтказиш жараёнидаги янгиликлар билан яқиндан танишдилар,шунингдек, ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Шу билан бирга, банк раҳбарияти Тошкент молия институти билан талабаларни амалиётга қабул қилиш, улар учун инновацион ўқув курсларини ташкил этиш бўйича 2022 йилда ҳамкорликларни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

 

16:28 / 2021-12-24
Success helper
Success warning