Битирувчиларга катта имконият

Битирувчиларга катта имконият

 2019 йилнинг 13 декабрь куни “Бугалтерия ҳисоби ва аудит” факултети деканати томонидан Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш йўлида, факултет талабалари ва Тошкент молия институтинг асосий кадрлар истеъмолчиси бўлган АТБ “ҲАМКОР БАНК” ҳодимлари билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди.

 

 Тадбир аввалида банк ҳодимлари томонидан талабаларга банкнинг иш фаолияти таништирилиб, банкда амалиёт ўташ ва кейинчалик банкда ўз иш фаолиятини давом эттириш ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Сўнг банк ҳодимлари томонидан битирувчи курс талабаларини ишга жалб этиш мақсадида саралаш тести ва суҳбат ҳам бўлиб ўтди. Саралашдан муваффақиятли ўтган талабалар банкда амалиёт ўташга ва кулгусида ишга жойлашишга таклиф қилиндилар.

 

 Факултет раҳбарияти томонидан ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар талабаларни яқин келажакда муносиб иш билан таъминлашга, шунингдек назарий билимларни амалиёт билан боғлашга катта ёрдам беради.

 

 

16:51 / 2019-12-14
Success helper
Success warning