«Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз»

«Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз»

2022 йилнинг 18 ноябрь санасида Тошкент молия институтида «Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз» мавзусида маданий -маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда Республика миллий-маданий марказлар аъзолари, «Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва «Буджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети талаба-ёшлари иштирок этдилар.

Меҳмон сифатида Тошкент шаҳридаги АВДEТ номли қрим-татар миллий маданият марказининг раис ўринбосари ва бадиий раҳбари Закирбай Аджи Осман, Республика қозоқ миллий маданият маркази қошидаги Махкамбаевлар ансамбли ташриф буюпдилар. 

Тадбирни «Буджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети декани Р.Саидов кириш сўзи билан очиб берди. 

 




 


Маълумки, бизнинг қадимий ва саҳоватли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади. Мазкур тадбирда сўз олганлар айнан мана шу жиҳатларга эътибор қаратдилар.

Хусусан, сўзга чиққан кафедра доцент в.б. И.Мажидова бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, бу борада миллий-маданий марказларнинг роли каби долзарб масалаларга алоҳида тўхталди.







Тадбир давомида ташриф буюрган маданият маркази вакиллари томонидан миллатлараро дўстликни тараннум этувчи бадиий чиқишлар намойиш этилди.

 

21:00 / 2022-11-18
Success helper
Success warning