Буюк Британиянинг “Seed Mentors” венчур компанияси директоридан маҳорат дарси

Буюк Британиянинг “Seed Mentors” венчур компанияси директоридан маҳорат дарси

     2021 йил 17 март куни "Digital finance" инкубация ва акселерация Марказида “Seed Mentors” венчур компанияси (Буюк Британия) директори Музаффархон Сайдахматович Сайдиганиев томонидан “Стартап лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилишда Буюк Британия тажрибаси” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

    Маърузачи М.Сайдиганиев маҳорат дарсида Буюк Британия тажрибаси мисолида лойиҳаларни молиялаштириш, венчур фондлар ва уларни ташкил этиш, стартап компанияларни саралаш ва молиялаштириш ва хорижий инвестицияларни стартап лойиҳалари билан боғлиқ бизнесга жалб қилиш йўналишлари билан ўртоқлашди.

    Маҳорат дарсида Илмий ишлар ва инновацилар бўйича проректор С.Меҳмонов, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети декани Р.Саидов, “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетининг 40 нафардан ортиқ талабалари иштирок этдилар.

 

16:09 / 2021-03-18
Success helper
Success warning