Талаба-қизларнинг бугунги кун тадбиркор аёли билан учрашуви

Талаба-қизларнинг бугунги кун тадбиркор аёли билан учрашуви

Тошкент молия институтининг бир гуруҳ талаба-қизлари институт Хотин-қизлар кенгаши раиси ва барча факультетлар тьюторлари ҳамроҳлигида 2021 йил 11 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюриб, “INFOLIB-UZBEKISTAN-2021” Х-Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги тадбирлари доирасида ташкил этилган “Бугунги кун тадбиркор аёли” мавзусидаги учрашувда иштирок этдилар.

Хотин-қизларни турли касб-ҳунарларга ўқитиш борасида ўзининг 28 йиллик тажрибасига эга бўлган “Машҳура” ўқув марказининг раҳбари Машҳура опа билан аёллар тадбиркорлиги, ҳунар ўрганишнинг тез ва осон усулларини қўллаш, инновацион ва креатив ёндашув асосида таълим жараёнини ташкил қилиш, касб-ҳунар ўргатиш жараёнига малакали педагогларни танлаш, қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида касб-ҳунарнинг аҳамияти борасидаги суҳбати талаба-қизларда катта қизиқиш уйғотди.









Тадбир сўнггида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси маъмурияти томонидан Х-Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги тадбирларидаги фаол иштироки учун Тошкент молия институтига Ташаккурнома ҳамда фаол талаба-қизларга эсдалик совғалари топширилди.



 

12:58 / 2021-11-12
Success helper
Success warning