Тошкент молия институтида «Илм ва инновациялар форуми – 2021» тадбири бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида «Илм ва инновациялар форуми – 2021» тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” ҳамда “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан International development services  компанияси билан ҳамкорликда 2021 йил сарҳисоби асосида “Илм ва инновациялар форуми – 2021” тадбири ташкил этилди.








Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ҳакимов Рахим Расулжонович, Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Закирович, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси Бош директори Туйчиев Олимжон Алижонович, “International development services ” асосчиси Алланазарова Дилноза Нуруллаевна, Элсевиер компанияси эксперт-мутахассислари, шунингдек, институт докторантлари, ёш олимлари, профессор-ўқитувчилари, талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.












 

Ушбу форумдан мақсад профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, ёш олимларнинг амалга оширган ишлар натижалари, илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, докторантлар, бакалавриат ва магистратура талабаларининг дунёнинг энг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus  платформаси статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларида мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичларини ошириш, шунингдек, илмий журналларнинг халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш.

Форум олимларнинг сермаҳсул фаолиятини рағбатлантириш, зиёлилар мавқени кўтариш ҳамда ёшлар ўртасида илмий фаолият билан профессионал шуғулланишни оммалаштиришга йўналтирилган.

Маълумот учун, 2021 йил 10 сентябрь куни Тошкент молия институти ҳамда “International devolopment services”  компанияси ўртасида илм-фанни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.


































18:00 / 2021-12-23
Success helper
Success warning