«Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси ўқитувчиларининг меҳнатлари эътироф этилди!

«Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси ўқитувчиларининг меҳнатлари эътироф этилди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Шаҳардаги 18-30 ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Миллий гвардия қўмондони кубоги, спортнинг баскетбол тури бўйича Тошкент Шаҳар ҳокими кубоги ва мини-футбол спорт турлари бўйича Миллий гвардия қўмондони ўринбосари  кубоглари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. 

Тошкент молия институти «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси мудири Ташпулатов Фарход Алишеривич, кафедра доцентлари Каримов Фахриддин Хуррамович ва Мухаметов Ахмад Мухаметович, катта ўқитувчи Шерматов Ғулом Қаххоровичлар  ушбу мусобақаларда кўрсатган амалий ёрдамлари учун Миллий гвардия қўмондони ўринбосари М.Ғаниев томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

16:30 / 2021-12-24
Success helper
Success warning