“Менежмент ва маркетинг” кафедрасида халқаро конференция

“Менежмент ва маркетинг” кафедрасида халқаро конференция

   2021 йил 15 апрель куни ZOOM платформаси орқали  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиклари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, ПГУ (Белорусия) профессорлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат Бошқаруви Академияси профессорлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Бошқарма бошлиғи ҳамда Тошкент молия институтининг профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва талаба ёшлари билан биргаликда “Рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш: назария ва амалиёт” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкиллаштирилди.

 

   Конференция давомида маьрузачилар қуйидаги йўналишларга тўхталиб ўтдилар:

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, и.ф.д., профессори Гуломов Саидахрор Саидахмедович - бугунги жадал ривожланиш даврида рақамли технологияларнинг иқтисодий бошқарувдаги аҳамияти;

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, и.ф.д., профессор Нодир Жумаев - рақамли иқтисодиёт, молиявий технологияларни ривожланиши-мамалакат иқтисодиётини тараққий этишидаги асосий омиллар;

 

   Ўзбекистон Республикаси Давлат Бошқаруви Академияси “Менежмент назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири и.ф.д., профессор Дилфуза Рахимова - рақамли иқтисодиёт шароитида Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини қўллашнинг долзарблиги;

 

    Тошкент молия институти доценти “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири Шамсиддин Аллаяров - замонавий миллий менежментни ривожлантиришнинг долзарблиги.

 

12:04 / 2021-04-19
Success helper
Success warning