“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг дастлабки сарҳисоби

“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг дастлабки сарҳисоби

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим муассасаларига маҳаллалар бириктирилган бўлиб, мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларни икки томонлама касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш тадбирлари республика бўйлаб амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, Тошкент молия институти Юнусобод туманида жойлашган Шаҳристон, Бодомзор, Отчопар-1 ва Хиёбонтепа маҳаллалари, Учтепа туманида жойлашган Дийдор, Алихонтўра Соғуний, Учтепа, Қуйи Дархон ва Янгийўл маҳаллалари ҳамда Яшнобод туманида жойлашган Ширинобод маҳаллалари билан ўзаро ҳамкорликда ёшлар бандлиги масалалари бўйича бир қатор тадбирларни биргаликда бажармоқдалар.

 

Бугун номи юқорида зикр этилган маҳалла раислари иштирокида институт ректори, масъул проректорлар, факултет деканлари ва кафедра мудирлари иштирокида маҳаллалардаги умумтаълим мактаблари билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, уюшмаган ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга кўмаклашиш ҳамда 5 муҳим ташаббус доирасида мамлакатимизда ва ОТМда ташкил этилаётган тадбирларга жалб этиш юзасидан дастлабки таҳлилий ҳисоботлар тингланди.

 

Учрашув давомида ёшлар билан “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича 2021 йилнинг май ҳамда июнь ойлари давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури бўйича режадаги вазифалар келишиб олинди.

 

 

12:29 / 2021-05-18
Success helper
Success warning