Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Тошкент шаҳри Яшнабод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 215-сонли умумтаълим мактабида Олий таълим муассасалари ходимлари билан “Мактаб ва олий таълим интеграцияси” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

 

Ушбу тадбирда Яшнабод туманида жойлашган мактабларнинг битирувчи синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига киришларини рағбатлантириш ва касбга йўналтириш мақсадида Тошкент молия институтининг кўргазмаси ташкил этилиб, институт раҳбарлари билан мактаб жамоаси ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

 

Ўқув ишлари бўйича проректор Туйчиев Алишер Жўраевич томонидан ўтказилган “Мастер класс” соати ўқувчиларни ўқув жараёни ва қабул тизимига оид ўйлантираётган саволларига жавоб бўла олди.

 

 

18:06 / 2021-04-16
Success helper
Success warning