Қўшма факультет имтихонлари ўтказилди.

Қўшма факультет имтихонлари ўтказилди.

Тошкент молия институти ва Полоцк давлат университети ҳамкорлигидаги қўшма факультетга 2020/2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг дастлабки босқичи ботаника боғида ўтказилди.
 
Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилди. Биринчи смена 9:00да, иккинчи смена-15:00да бошланиб, абитуриентлар 3 соат вақт оралиғида рус тилида тақдим этилган математика ҳамда чет тиллари бўйича тест саволларига жавоб бердилар. Тест синовларида иштирок этиш учун 810 та абитуриент институт сайти орқали рўйхатдан ўтди. Ташкил этилган жараёнларда шаффофликни таъминлаш мақсадида Тошкент молия институти, Давлат тест маркази ва Миллий гвардия хизмати ўзаро ҳамкорлик шартномасини туздилар ва республика бўйича ўрнатилган тартиб асносида тест синовларини якунладилар. 
 
Кириш имтихонларининг навбатдаги 2-босқичи онлайн режимда, Полоцк давлат университети томонидан касб-ҳунарга йўналтирилган тестлар орқали ўтказилади.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
10:50 / 2020-09-24
Success helper
Success warning