Абдулла Қаҳҳор номидаги стипендия ғолиби аниқланди

Абдулла Қаҳҳор номидаги стипендия ғолиби аниқланди

Абдулла Қаҳҳор ижодини ўрганиш бўйича энг фаол талаба-ёшларига “Абдулла Қаҳҳор номидаги стипендия” таъсис этилган бўлиб, бугунги кунга қадар мазкур стипендия танловига ўндан ортиқ номзодлар ўз ижодий ишларини топширдилар ва муносиблар ичидан энг муносиби сараланди.

 

Институт ташкилий қўмита қарорига кўра 2021-2022 ўқув йили учун “Абдулла Қаҳҳор номидаги стипендия”га Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултети 2-курс ДБҒИ-50 гуруҳ талабаси Боймуродова Лобар Турсунбой қизи муносиб деб топилди.

 

Ушбу талабага бир ўқув йили учун 1 сентябрдан бошлаб 10 (ўн) ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (747 300 сўм) 1 (бир) баробари миқдорида стипендия тайинланди.

11:40 / 2021-05-28
Success helper
Success warning