“Ширинобод” маҳалласида хайру-саховат байрам тадбири

“Ширинобод” маҳалласида хайру-саховат байрам тадбири

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишининг 3-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги “Маҳаллабай тизимини жорий қилиш бўйича маҳаллаларга бириктирилган вазирликлар ва идоралар томонидан жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида”ги 19-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод туманидаги “Ширинобод” маҳалласига бириктирилган Тошкент молия институти жамоаси томонидан “Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!” хайру-саховат байрам тадбири ўтказилди.

 

  Ушбу тадбир давомида маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган, темир дафтарга киритилган, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиниб, байрам дастурхони ташкил этилди.

 

  Байрам тадбирида маҳалладаги 2 нафар ногирон фуқароларга ногиронлик аравачаси, 50 нафар ҳонадон эгаларига озоқ-овқат маҳсулотлари, 50 нафар кам таъминланган фуқароларга хўжалик моллари ҳамда 220 нафар хонадон эгаларига байрам оши ва сумалак таоми тарқатилди.

 

  Институт қошида ёш ва истеъдодли устоз ва талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури маҳалла аҳли кайфиятига кўтаринкилик баҳш этди.

 

 

11:27 / 2021-03-19
Success helper
Success warning