Таълим сифатини оширишнинг муҳим воситаси

Таълим сифатини оширишнинг муҳим воситаси

 

 

2023 йил 30 март куни “Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг ташаббуси билан “Капитал суғурта” суғурта компанияси стратегик ривожлантириш департаменти директори А.Мусаев томонидан Солиқлар ва суғурта факультети, 3-курс “Суғурта иши” таълим йўналиши талабалари учун “Капитал суғурта” компаниясининг фаолият йўналишлари мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
 

Маҳорат дарсида “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар. А.Мусаев ўз маърузасида суғурта қонунчилиги, суғурта фаолиятини назорат қилиш ва суғурта шартномасини тузишнинг қоидалари тўғрисида атрофлича маълумот берди.
 

Маҳорат дарси талабалар билан фаол мулоқот ўрнатиш ва савол-жавоб тарзида қизиқарли ва ҳаётий мисолларга таянилган ҳолда ташкил этилди.
 

Бир сўз билан айтганда, “Капитал суғурта” компанияси департамент директори А.Мусаев томонидан ўтказилган маҳорат дарси талабалар ўртасида катта таассурот қолдирди.

13:29 / 2023-04-03
Success helper
Success warning