Тошкент молия институти ҳамда АТБ «Тенге банк» ҳамкорлик алоқалари

Тошкент молия институти ҳамда АТБ «Тенге банк» ҳамкорлик алоқалари

Жорий йил 29-октабр куни Тошкент молия институти Банк иши факультети ҳамда АЖ «Қозоғистон Халқ Банки» филиали АТБ «Тенге Банк» ҳамкорлигида 4-босқич битирувчи талабаларига семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад битирувчиларга замонавий банк тизими, кредит рискларини бошқариш, кредит қарздорлигини йиғиш, Ўзбекистондаги нақд пульсиз ҳисоб-китобларни янада ривожлантириш бўйича спикерлар томонидан янада тўлиқроқ тушунтиришдан иборат. Тадбирда АТБ «Тенге банк» бошқарувчисининг ўринбосари У.Таваккалов, «Банк иши» кафедраси мудири А.Омонов, декан муовини Б.Боев ҳамда  битирувчи талабалар иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.







 

10:22 / 2021-11-02
Success helper
Success warning