Талабаларимиз Беларус ўлкаси ва маданияти билан яқиндан танишишмоқда

Талабаларимиз Беларус ўлкаси ва маданияти билан яқиндан танишишмоқда

ТМИ-ПДУ қўшма факультетида 2 йил таҳсил олган талабалар 3-босқичда ўқишини ҳамкор Полоцк Давлат университетида давом эттиришни бошлаганликлари ҳақида маълум қилган эдик.

 

ПДУ ахборот хизмати хабар беришича, 17 сентябрь куни қўшма факультетда таҳсил олаётган талабаларимиз Минск шаҳри бўйлаб навбатдаги шаҳар билан танишув саёҳатларини амалга оширишган.

 

Мазкур саёҳат давомида талабаларимиз Беларус мамлакатининг тарихий ёдгорликлари, диққатга сазовор жойлари билан бевосита танишишган. Хабарда бундай амалий таништирув жараёнлари, саёҳатлар ҳали давом эттирилиши таъкидланган.

 

 

 

22:04 / 2021-09-23
Success helper
Success warning