“Театр-тарбия маскани” мавзусида давра сухбати

“Театр-тарбия маскани” мавзусида давра сухбати

 2019 йил 17 декабрь куни Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултетида кафедра хафталиги доирасида “Театр-тарбия маскани” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбек миллий академик драма театри актрисалари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова ва Вазира Юнусовалар иштирок этдилар.

 

 “…Театр- фақатгина маънавий ҳордиқ чиқазиш маскани эмас, театр ибратхона бўлгани учун ҳам биз унга талпинамиз. Ҳар бир спектакл инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайдиган чуқур мазмунга эгалиги билан ёшларимиз маънавиятига ижобий таъсирини ўтказади десак, адашмаган бўламиз. Спектаклларни томоша қилиш жараёнида инсон онгида ижобий бир фикр уйғониши табиий. Уларда инсонларни яхшиликка етакловчи бир сеҳр бор. Афсус, бугунги кун ёшларининг бу “Ибратхонага” ташрифлари кескин камайди. Бунга биз катталар ҳам бирдек айбдормиз. Биз ўрнак бўла олмаяпмиз, биз уларни ортимиздан эргашадиган даражадаги устозлик қила олмаяпмиз”-дея таъкид этдилар тадбир мехмонлари.

 

 Тадбир давомида театр актрисалари ўз ижод наъмуналаридан талабаларга шеър ва қўшиқлар куйлаб, янги йил кайфиятини улашдилар.

 

 

14:30 / 2019-12-18
Success helper
Success warning