Халқаро ўқув ва илмий интеграция кенгаймоқда

Халқаро ўқув ва илмий интеграция кенгаймоқда

 

Институт профессор-ўқитувчилари ва раҳбар-ходимларининг халқаро университетлар олимлари билан ўзаро илмий-ижодий ишлар самарадорлигини ошириш, илмий фаолиятда халқаро интеграцияни янада мустаҳкамлаш мақсадида институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи, PhD. Авазходжаев Салохиддин Шахабиддинович Словакия Республикаси Таълим, фан, тадқиқот ва спорт вазирлигининг молиявий кўмаги асосида Комениус Университетига (Cомениус Университй, ТОП-500) 2022 йилнинг 1 ноябридан 2023 йилнинг 31 августига қадар «Миқдорий усуллар» кафедрасига (Department of Quantitative Methods) катта илмий ходим лавозимига ишга қабул қилинди.







 

Шу муносабат билан, С.Авазходжаев хорижий университет талабаларига “Financial Modeling” ва “Quantitative analysis in Empirical Finance” фанларидан маъруза машғулотларини олиб бориш, профессор-ўқитувчилар билан ижодий ҳамкорликда илмий мақолалар тайёрлаш мақсадида, 2022 йилнинг 3 ноябридан 3 декабрига қадар хорижий хизмат сафарида бўлиб турибди.

 

Хизмат сафарининг илк иш кунида Комениус университетининг «Менежмент» факультети декани Проф. Мичал Грегус ва «Миқдорий усуллар» кафедраси мудири Проф. Мариа Боҳдаловалар билан Тошкент молия институти профессор-ўқитувчиларининг илмий ва таълим йўналишида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, қисқа муддатли малака ошириш жараёнларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

21:46 / 2022-11-07
Success helper
Success warning