Банклар билан ҳамкорлик давом этмоқда

Банклар билан ҳамкорлик давом этмоқда

Ҳозирги кунда Олий талим муассасаларини битираётган талабаларни иш билан таъминлаш ўқиш даврининг ўзидаёқ амалга оширилмоқда. Шу муносабати билан Тошкент Молия Институти Банк иши факультети ҳамда «Туронбанк» АТБ Юнусобод филиали ҳамкорлигида факультетнинг 3 ва 4 босқичда таълим олаётган талабаларни филиалига суҳбат асосида қабул қилиш мақсадида жорий йилнинг 26-октабр куни факультет декани У.Ортиқов, декан муовини С.Джуманов ҳамда 35 нафар талабалар филиалга ташрифи амалга оширилди.





«Туронбанк» АТБ Банк хавфсизлиги ва ахборотларни муҳофаза қилиш бошқармаси Юнусобод филиали мутахассиси А.Ходжиакбаров ҳамда филиал ходимлар билан ишлаш бойича бош мутахассиси Л.Амонова талабалар билан суҳбат асосида танлов амалга оширдилар.  

Танловнинг асосий мақсади юқори малакали ходимларни ишга қабул қилиш орқали банкнинг стратегик мақсадларига муваффақиятли эришишни таъминлаш ҳисобланади.



 

11:23 / 2021-10-27
Success helper
Success warning