Бизнинг фахримиз !

Бизнинг фахримиз !

Жорий йилнинг 16-19-центабр кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Каратэ WKF тури бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги  бўлиб ўтди.

 

Қувонарлиси, мазкур мусобақада 18-21 ёшлар ўртасида якка кумите-61 кг вазнда каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси, спорт устаси, «Банк иши» факультети 3 босқич БИ-52 гуруҳ талабаси  Кучкарова Хуснидабону фахрли 3-ўринни қўлга киритди.


Шу муносабат билан Кучкарова Хуснидабону Хомиджон қизи ва унинг мураббийи Карабоев Қосимжон шунингдек, «Жисмоний тарбия ва спорт» фани ўқитувчиси Фаҳриддин Каримовни барча институт жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз ва спортчимизнинг келгусидаги фаолиятига бунданда катта зафарлар тилаймиз!

 

 


ТМИ матбуот хизмати

12:09 / 2021-09-21
Success helper
Success warning