Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграция кучайтирилмоқда

Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграция кучайтирилмоқда

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент молия институтида давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни кучайтириш, битирувчи курсларнинг  энг салоҳиятли талабаларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентли билан ҳамкорликда «Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл» шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Тошкент молия институти раҳбарияти, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари ҳамда институт битирувчи курс талабалари иштирок этди.

 

 

 

 

 

Дастлаб соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунча берилди.  Шундан сўнг, давлат хизматига киришнинг шаффоф ва адолатли танлов тизими, "Ёш мутахассисларни танлаш дастури" ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

Мазкур давра суҳбати мазмунли ва қизғин савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилганлиги тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

14:07 / 2022-12-06
Success helper
Success warning