Мутахассислардан «Фонд бозори: назария ва амалиёт» дарслари

Мутахассислардан «Фонд бозори: назария ва амалиёт» дарслари

3 ноябрь куни «Менежмент ва маркетинг» кафедраси таклифига биноан Республика фонд биржаси мутахассислари «Иқтисодиёт» факультети талабалари учун семинар-тренинг ташкил этдилар.

Тошкент РФБ «Листинг ва эмитентлар билан ишлаш бўлими» бошлиғи Гулжаҳон Ғаниева ҳамда «Биржа аъзолари ва акциядорлари билан ишлаш бўлими» бош мутахассиси Лобар Бўриева иштирокида ўтказилган дарс «Фонд бозори: назария ва амалиёт» мавзусида ўтказилди.



 

Мутахассислар фонд бозорида листинг жараёни, маркет-мейкер ва андеррайтерлик фаолияти бўйича талабаларга маълумот улашдилар. Ўз навбатида биржа фаолиятига қизиқувчи талабалардан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан берилган лицензия ва тизим мутахассиси сифатида ишлаш учун талаб этиладиган малака сертификатини олиш тартиби бўйича саволлар берилди. 2014 йилнинг 12-центябр санасида қабул қилинган «Биржа ва биржа фаолияти» тўғрисидаги қонун юқорида қайд этилган саволларнинг ечими сифатида Республика фонд биржаси мутахассислари томонидан тавсиф этилди.

 

21:23 / 2021-11-04
Success helper
Success warning