Институт вакиллари Карлов университети малака ошириш курсларида иштирок этишмоқда

Институт вакиллари Карлов университети малака ошириш курсларида иштирок этишмоқда

Бугун институт раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг хорижий олий таълим муассасасидаги малака ошириш курслари старт олди.

 

 

Чехия Республикасида жойлашган Карлов университети (QS World University Rankings халқаро рейтингида 288 ўринда) Тадқиқот марказида бўлиб ўтаётган малака ошириш курсларида “Макроиқтисодий жараёнларда давлатнинг иқтисодий сиёсати” мавзусида тренинглар ўтказилди.

 

 

Унда институтимиз делегацияси мавзу юзасидан Европа Иттифоқи давлатлари тажрибаси билан танишди. Шунингдек, ўқув машғулотлари давомида МДҲ мамлакатлари тажрибалари ва иқтисодий ривожланиш тенденциялари бошқа хорижий давлатлар тажрибалари билан таққослаш юзасидан “ақлий ҳужум” усулида тренинглар бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

Маълумот учун: Карлов университети Чехия Республикасининг Прага шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университетидир. У 1348 йилда ташкил этилган ва Европадаги энг қадимги университетлардан бири ҳисобланади. Ушбу олий таълим муассасасида 50 000 дан ортиқ талабалар таҳсил олади.

18:40 / 2023-06-19
Success helper
Success warning