Таълим сифатини ошириш амалиёт билан чамбарчас боғлиқ

Таълим сифатини ошириш амалиёт билан чамбарчас боғлиқ

2023 йил 3 апрель куни “Банк ҳисоби ва аудит” кафедрасининг таълим сифатини ошириш борасида талабаларнинг назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун “Ҳамкорбанк” АТБ Янгийўл филиали бошқарувчиси ўринбосари М.Оромиддинов томонидан Магистратура ва кечки таълим факультети, 1-курс “Банк иши ва аудити” ва “Баҳолаш иши ва риелторлик” магистратура мутахассислиги талабалари учун “Тижорат банкларида ички аудитни ташкил этиш” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

Маҳорат дарсида “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари, декан ўринбосари ҳам иштирок этдилар.
 

М.Оромиддинов тижорат банкларида ички аудитни ташкил этилишининг ўзига хос хусусиятлари, Марказий банк томонидан ички аудитга қўйилган талаблар, банк операциялари ички аудитдан қандай ўтказилишини амалий мисоллар билан тушунтириб берди.
 

Маҳорат дарси талабалар ўртасида катта таассурот қолдирди.

11:03 / 2023-04-04
Success helper
Success warning