Маҳорат дарси ташкил этилди

Маҳорат дарси ташкил этилди

Талабалар таътили вақтида институт профессор-ўқитувчиларининг дарс бериш маҳоратини ошириш мақсадида 2022 йил 5 январ куни кафедраларнинг илмий-инновацион ишларига маъсул профессор-ўқитувчилари ва кафедра мудирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Психологик таъминлаш бўлими катта прокурори, адлия маслаҳатчиси, психология фанлари номзоди, доцент Махмудов Иброҳим Исмоилович томонидан ноанъанавий тарзда семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур маҳорат дарси институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Исламкулов Aлимназар Худжамуратович томонидан очиб берилди. 

Семинар-тренинг бугунги замонавий дарс ўтиш методларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилди ҳамда қизғин савол-жавоблар асосида юқори савияда бўлиб ўтди.





11:15 / 2022-01-06
Success helper
Success warning