“Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини амалиётга жорий қилишни такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини амалиётга жорий қилишни такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

 

Жорий йилнинг 7 февраль санасида Тошкент молия институти Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультетида “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит”кафедралари ташаббуси билан 4-курс БҲА-82-83-академгуруҳлари талабалари ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари учун Малайзиянинг Монаш университети профессори, Австралия профессионал молия, бухгалтерия ҳисоби (ФСПА) халқаро ташкилоти эксперти Норита Моҳд Насир томонидан молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини амалиётда қўллашни такомиллаштириш бўйича мастер-класс ўтказилди.

 

 

 

 

 

Мазкур мастер-класс давомида профессор Норита Моҳд Насир “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” бакалавриат таълим йўналиши талабалари, “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит”кафедралари профессор-ўқитувчилари билан халқаро стандартларни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

09:46 / 2024-02-08
Success helper
Success warning