“Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш муаммолари” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш муаммолари” мавзусида мастер-класс ўтказилди

2022 йил 27 декабрь куни Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети Баҳолаш иши ва  инвестициялар кафедраси профессор-ўқитувчилари учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари Элмуратов Ойбек Умурзакович томонидан Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш муаммолари мавзусида мастер-класс ўтказилди.

 

О.Элмуратов ўз маърузасида инвестиция фаолиятини тартибга солиш борасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги асосий тенденциялар, инвестициялар самарадорлиги ва республикамиз ҳудудларига хорижий инвестициялар жалб қилиш борасидаги муаммоларга тўхталиб ўтди.

 

Мастер-класс якунида маърузачи О.Элмуратов профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши фан билан ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.

21:42 / 2022-12-28
Success helper
Success warning