“Молиянинг миллий ва халқаро долзарб масалалари”

“Молиянинг миллий ва халқаро долзарб масалалари”

    2021 йил 20 май куни Тошкент молия институти томонидан “Молия” кафедраси ташаббусига кўра «Замонавий молиянинг миллий ва халқаро долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ, эпидемиологик вазиятни ҳисобга оган ҳолда, онлайн равишда ташкил этилди.

 

    Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати,  Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тармоқ идораларининг вакиллари, соҳанинг етакчи олимлари, мамлакатимиз ҳамда хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек бир қатор амалиётчи мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда Тошкент молия институти олимлари ўз илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

 

Анжуман дастурига мувофиқ маърузалар асосан молия назарияларига оид замонавий концепциялар ва янги қарашлар, мамлакатимиз ва халқаро даражада бугунги кунда бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари, давлат қарзларини оптималлаштириш ва самарали бошқариш, давлат харидлари соҳасидаги хозирги шароитда юзагача келаётган муаммо ва уларнинг ечимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари молиявий имкониятларини кенгайтириш, миллий ва халқаро жиҳатдан муқобил молиялаштириш тизимини ривожлантириш каби масалаларга қаратилди.

 

   Анжуманни Республикамизнинг турли ҳудудларидан туриб юзлаб иштирокчилар онлайн тизимга уланган ҳолда кузатиб бордилар ҳамда муҳокамаларда фаол қатнашдилар. Жонли равишда ўтказилган савол-жавоблар, бахс-мунозаралар асосида анжуман асосий йўналишлари бўйича илмий хулосалар шакллантирилди. Анжуман якунида мавзуга оид муҳим янги илмий маълумотлар олинганлиги алоҳида қайд этилди.

 

21:43 / 2021-05-21
Success helper
Success warning