“Навоий ижоди ила яшаймиз мудом” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

“Навоий ижоди ила яшаймиз мудом” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Миллатимиз маънавияти ва адабиётининг сўнмас сиймоси Мир Алишер Навоий таваллуди юртимизнинг барча муассаса ҳамда ташкилотларида кенг нишонланмоқда.

 

2023 йил 8 февраль куни «Молия» кафедраси педагог-ходимлари томонидан кафедра ҳафталиги доирасида буюк мутафаккир хотираси ва ижодига бағишланган “Навоий ижоди ила яшаймиз мудом” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

 

 

Тадбир меҳмони актёр Шукрулло Софиев алломанинг ўлмас асарларидан намуналар ижро этди, шунингдек, талаба-ёшларга Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти, унинг бадиий-илмий мероси, мамлакатимизда улуғ шоир хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром, шоир асарларининг навқирон авлод тафаккурини бойитишдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.

 

 

Бундан ташқари, талабалар томонидан Алишер Навоий рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқилди.

 

 

Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбир иштирокчиларига мурожаат қилдилар ва мавзу доирасида тадбир меҳмонининг фикр-мулоҳазалари тинглади.

22:36 / 2023-02-09
Success helper
Success warning