"Непотизмнинг банк-молия ва иқтисодий ривожланишга салбий таъсири" мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди

"Непотизмнинг банк-молия ва иқтисодий ривожланишга салбий таъсири" мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди

Бугун, 13 март куни Банк иши факультети "Банк иши" кафедраси ташаббуси билан «Бристол», Ғарбий Англия Университети профессори, малакали мутахассис PhD Қобил Рўзиев иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

 

 

Мутахассис "Банк иши" кафедраси профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшларига "Непотизмнинг банк-молия ва иқтисодий ривожланишга салбий таъсири" мавзусида маъруза қилди.

 

 

 

Ўтказилган маҳорат дарси савол-жавоб ва мулоҳазаларга бой тарзда ташкил этилди.

 

 

Таъкидлаш жоизки, Қ.Рўзиев каби хорижий олий таълим муассасалари профессорлари иштирокида маҳорат дарсларининг ташкил этилиши талабалар билимини оширишга ва шу билан бирга профессор-ўқитувчиларимиз томонидан ўтиладиган дарсларда таълим сифати ривожига ҳисса қўшиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

15:53 / 2023-03-13
Success helper
Success warning