1-курс академгуруҳ талабаларига ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.

1-курс академгуруҳ талабаларига ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Тошкент молия институти Буджет ҳисоби ва ғазначилик факультетининг 1-курс академгуруҳ талабаларига факультет декани Р.Саидов, декан ўринбосари Б.Избосаровлар томонидан 2021 йил 29 апрелдаги институт Кенгашида 9/5 сонли қарори билан тасдиқланган Тошкент молия институтининг ички тартиб-қоидалари таништирилди ва атрофлича тушунтирилди.


Шу билан биргаликда факультет  талабаларига Талимнинг кредит тизимини бошқариш бўилими бошлиғи Ж.Турсунов ҳамда бўлим ҳодимлари томонидан Кредит-модул тизими ва Ҳемис платформаси бўйича ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.


Ўқув машғулотлари давомида кредит тизими ўзи нима?, кредит-модул тизими қандай тамойиллар асосида қурилган?, тизим қандай эҳтиёжлар асосида пайдо бўлган?, модул тизими мамлакат олий таълим тизимига нималарни беради?, тизимда ўқув дастурлари қандай яратилади? каби маълумотлар 1-босқич талабаларига атрофлича тушунтирилди.


Кредит-модул тизимига ихтисослашган Ҳемис электрон платформасидан фойдаланиш қоидалари ва афзаллик жиҳатлари ҳақида ҳам соҳа мутаҳасислари ахборот бердилар.

 

 

 

 

01:25 / 2021-09-30
Success helper
Success warning