“Priceme.uz” Мулкни баҳолашнинг ягона портали электрон дастури тақдимоти бўлиб ўтди

“Priceme.uz” Мулкни баҳолашнинг ягона портали электрон дастури тақдимоти бўлиб ўтди

 

2022 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307 сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Priceme.uz Мулкни баҳолашнинг ягона портали электрон дастури тақдимоти бўлиб ўтди.





 

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Н.Хусанов ва агентликнинг тегишли ходимлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахасиси А.Агзамов, “Киберхавфсизлик” ДУК аттестация бўлими бошлиғи Ф.Убайдуллаев, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси раҳбари А.Исламов, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти раҳбари Ф.Мирсоатов, Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти раҳбари Б.Газиева, Баҳоловчи компания вакиллари ва Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Мавланов, Ишланма муаллифлари А.Шомиров ва Ж.Бахрановлар иштирок этишди.












 

Тақдимотда “Priceme.uz” Мулкни баҳолашнинг ягона портали электрон дастурини жорий этиш бўйича кенг муҳокамалар бўлиб ўтди. Мухокамалар натижасида жорий этиш кетма-кетлиги ва келгуси ҳамкорлик йўллари келишиб олинди.

 

20:30 / 2022-11-02
Success helper
Success warning